Яндекс ҳам солиқ тўловчи сифатида қайд этилди

Яндекс ҳам солиқ тўловчи сифатида қайд этилди

Яндекс Ўзбекистоннинг солиқ ҳисобига киритилди, дейилади Солиқ қўмитаси ахборотида

Швейцарияда рўйхатга олинган Yandex Europe AG компанияси 28 май куни рўйхатга олинган. Бу Яндекснинг Европа бозорига мўлжалланган 2012 йилда ташкил қилинган компанияси. Офиси Люцерн шаҳрида жойлашган.

Аввалроқ Google, Facebook, Netflix, Samsung, Apple, Booking.com ва бошқалар ҳам Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган эди.