29 ва 30 март кунлари Мирзо Улуғбек номидаги “Central Park”да 7 тоннали сумалак тайёрланади, деб ёзади Uznews нашри.
Тадбир ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ва Coca-Cola Uzbekistan компанияси ҳисобланади.
Меҳмонларни мусиқий ва кўнгилочар дастурлар, шунингдек, тажрибали ошпазлар томонидан тайёрланадиган халқимизнинг севимли таомларидан баҳраманд бўлиш кутмоқда.