Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги йилнинг илк кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
30.12.2019 22:09,  
1097

Бугун Кавказ ҳудудидан кирган совуқ ва нам ҳаво оқими сабабли Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ҳаво ҳарорати пасайиб 5−10 даража илиқ, шимолда 0−5 даража илиқни ташкил этади, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Эртага 31 декабрь куни республиканинг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечқурун ва эрталаб кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Фарғона водийсида кун давомида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Янги йил кечаси 2020 йилни мамлакат аҳолиси қорсиз кутиб олади. Антициклон чегараси таъсири натижасида ҳарорат кечаси манфий кўрсаткичларгача пасайиб, 0−5 даража илиқни, айрим жойларда 2 даража совуқни ташкил қилади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон аҳолиси Янги йилнинг биринчи кунини минтақага хос бўлган ёғингарчиликларсиз, қуёшли об-ҳаво билан қарши олади. Кундузи ҳаво ҳарорати 7−12 даража илиққача кўтарилади.

Туркманистон ҳудудидан нам ҳаво оқими чиқиши билан республиканинг жанубий ҳудудларида 2 январда, 3 январда марказий ҳудудлар бўйича булутлар кўпаяди, айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0−5 даража илиқ, кундузи 5−10 даража илиқ атрофида бўлади.

4 январда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат фони сақланиб туради ва меъёрга яқин бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан