Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яқин келажакда шамол ва қуёш энергиялари улуши кескин ортади
6.05.2020 12:40,  
234

Ўзбекистон яқин 10 йилликда қайта тикланувчи энергия манбаларидан 8GWt электр энергия олишни режалаштирмоқда. 

Ҳукумат томонидан тасдиқланган Ўзбекистонни 2020–2030 йилларга мўлжалланган электр энергияси билан таъминлаш Концепциясида бу ҳақда маълум қилинди.

Концепцияга кўра, 3GWt энергия шамолдан, 5 GWt энергия эса қуёшдан олинади. 

Лойиҳалар хориж сармояси ҳисобига амалга оширилади.

Қуввати 100 MVt'дан 500 MVt'гача бўлган шамол электр станциялари мамлакатнинг шимоли-ғарбида, Қорақалпоғистон, Бухоро ва Навоий вилоятларида барпо этилади. Ҳозирда мазкур йўналишда аллақачон ишлар бошлаб юборилган.

Қуввати 100 MVt'дан 500 MVt'гача бўлган қуёш электр станциялари республиканинг марказий вилоятлари Самарқанд, Жиззахда барпо этилади. Шу билан бирга бошқа вилоятларда ҳам 50 - 200 MWt қувватга эга ҚЕСлар қурилиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, соҳага инвестицияларни жалб қилиш мақсадида 2020-2022 йилларда халқаро молиявий институтлар билан биргаликда тендерлар ва ким ошди савдолари ўтказилади.

2030 йилга келиб Ўзбекистоннинг энергия манбаларида қайта тикланувчи энергия улуши 22 %га етади.

Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султонов: "Бизнинг янги Концепциямиз Ўзбекистонда электр энергиясига тобора ортиб бораётган талабни қондириш бўйича комплекс стратегияни ўз ичига олади", - деди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан