Йирик нефт ширкати шамол энергияси учун $1,1 млрд. сармоя киритмоқда

Йирик нефт ширкати шамол энергияси учун $1,1 млрд. сармоя киритмоқда

Яқинда қазилма ёқилғидан воз кечишни бошлаган Британиянинг British Petroleum нефт компанияси бу борада биринчи катта қадамни ташлади. У АҚШдаги иккита йирик шамол электр станцияларининг ярмини Норвегиянинг Equinor (собиқ Statoil) компаниясидан сотиб олди. Битим нархи жуда катта - 1,1 миллиард доллар, деб хабар бермоқда Блумберг.

BP компанияси АҚШнинг Шарқий соҳилидаги "Empire Wind" ва "Beacon Wind" оффшор шамол станцияларининг 50% улушини олади. Норвегия компанияси ушбу турбиналар кластерларининг оператори бўлиб қолади. Equinor АҚШдан 2019 йилда Empire Wind ва 2017 йилда Beacon Wind'ни ижарага олган. Уларнинг ҳар бири потенциал умумий қуввати 2 ГВт дан ошади. Улар биргаликда 2 миллиондан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлашга қодир.

Август ойида BP бош директори Бернард Луни 10 йил ичида нефт ва газ қазиб олишни 40 фоизга қисқартириши ва компанияни қайта тикланадиган энергия бозоридаги энг йирик ўйинчиларидан бирига айлантириш учун йилига 5 миллион долларгача сарфлашини айтди.

BP - бу дунёдаги олтита энг йирик нефт ва газ корпорацияларидан бири бўлган Британия компанияси.