«Яшил» ва «сариқ» ҳудудлардаги умумий овқатланиш объектлари қай тартибда ишлаши очиқланди

«Яшил» ва «сариқ» ҳудудлардаги умумий овқатланиш объектлари қай тартибда ишлаши очиқланди

15 июндан умумий овқатланиш жойларига рухсат бериляпти экан. Менинг ҳам умумий овқатлантирадиган жойим бор. Мен нималарга амал қилишим керак?

— Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра 2020 йил 15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари фаолиятига рухсат берилди. Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:

- банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

- фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;

- столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

- бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;

- ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

- ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.