Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европага қиш ҳар йилгидан кўра анча эрта келди
10.11.2016 10:00,  
17

Бу йил қиш Европа қитъасига ҳар доимигидан кўра анча эрта кириб келди, дея хабар бермоқда Al Jazeera телеканали.

Европанинг кўп жойларида қиш аллақачон бошланган. Совуқ шамол ўзи билан қор келтириб, жануб сари эсмоқда. Совуқ ҳаво оқими қутб гирдобининг пасайиши натижаси сифатида кўрилмоқда. Шимолий қутб марказидаги паст босимли ҳудуддаги қуюнлар илиқ ҳавони шимолга суриб, савуқ ҳаво оқимининг жануб сари силжишига олиб келган.

Испания ва Франциянинг Пиреней тоғларига аллақачон қор тушган. Келаётган уч кун ичида Алп тоғларининг шимолий чўққиларига ката миқдорда қор ёғиши кутилмоқда. Алп тоғларида чанғида учиш мавсуми анча эрта бошланмоқда. Шу билан бирга қор кўчкилари хавфи ҳам кутиб турибди.

Чоршанба куни Буюк Британияда ёққан қор жанубдаги тоғ чўққиларигача етиб боргани айтилмоқда. Белгия, Голландия ва Германияда ҳам қор йўгиши кутилмоқда.

Шарқий Полша, Белорус, Босния ва Герцеговина ва ғарбий Россияда ярим метргача қалинликда қор ёғиши кутилмоқда. Шимолий қутбдаги ўзгаришлари кузатаётган олимлар келаётган ҳафталар давомида анчагина совуқ ҳаво кутилаётганини маълум қилишган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан