Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЙҲХБ ҳайдовчи ва пиёдаларни огоҳлантирди
13.12.2019 14:54,  
405

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси йўл ҳаракати иштирокчиларини эҳтиёткорликка чақирди.

Шу кунларда республикамиз ҳудудида об-ҳаво ўзгариб, баъзи жойларда қалин туман тушиши оқибатида автомобиль йўлларида кўриниш чекланмоқда. Бу эса йўл ҳаракати қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин, дейилади ИИВ Ахборот хизмати хабарида.

Шу сабабли, барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни, тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраймиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан