Аввал хабар қилганимиздек, Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида кучайтирилган карантин чекловлари жорий этилди.
Ўзбекистонда 1 августга қадар кучайтирилган карантин чекловлари жорий этилди
Бозорлар, ошхона, парк ва заллар – 1 августгача деярли барча объектлар фаолияти тўхтатилди
Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:
- тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;
- объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;
- санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;
- объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
- ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.