Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИВда ёшлар билан ишлаш тизимининг жамғармаси тузилади ва ОТМда инспектор лавозими жорий этилади
13.04.2020 10:48,  
86

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини янгича ёндашув асосида “хавфсиз таълим муассасаси” тамойилига асосланган ҳолда ташкил этиш;
  • бандлиги таъминланмаган ёшлар билан ишлашнинг мутлақо самарали механизмларини жорий этиш;
  • ғайриижтимоий хулқ-атворли ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил вояга етмаганлар ва ёшларнинг қатъий тузалиш йўлига ўтишини таъминлаш ва ижтимоий мослаштириш ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш;
  • вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларига умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг психологларини мақсадли равишда кенг жалб этиш;
  • вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини ташкил этишда идоралараро ва жамоатчилик билан ҳамкорликнинг аниқ механизмларини белгилаш;
  • махсус ёрдамга муҳтож, шу жумладан аҳолининг заиф қатламига мансуб, имконияти чекланган, ота-она қарамоғисиз қолган болалар ва нотинч оила фарзандларига ижтимоий-ҳуқуқий ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш ишларини тизимли равишда ташкил этиш.

Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини қуйидагиларни назарда тутувчи “Хавфсиз таълим муассасаси” тамойилига асосланган ҳолда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади:

  • таълим олувчиларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шакллантириш ва ҳуқуқий нигилизмга барҳам беришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • таълим олувчиларни оммавий маданият, зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб қилувчи ва порнографик маҳсулотларнинг ғайриқонуний муомаласидан, терроризм, экстремизм ва бошқа бузғунчи ғоялардан самарали ҳимоя қилиш, ёшларни Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш;
  • умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши давоматини назорат қилиш, шунингдек улар томонидан совуқ қуролларни олиб юриш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш;
  • таълим олувчиларни фанларни чуқур ўзлаштириш, чет тилларини ўрганиш, спорт билан шуғулланиш ва бошқа ижтимоий фойдали тўгаракларга жалб қилиш қамровини кенгайтириш;
  • таълим олувчиларнинг тамаки, алкоголь маҳсулоти ва кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган бошқа моддаларни истеъмол қилишининг олдини олиш;
  • вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини ташкил этишда кўнгилли асосда кўмаклашиш бўйича таълим олувчиларнинг ташаббускор ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш;
  • “таълим муассасаси – оила – маҳалла” ҳамкорлик тизими асосида таълим олувчиларнинг ғайриижтимоий ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил хулқ-атворини бартараф этиш чораларини кўриш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг бандлиги таъминланмаган ёшлар билан ишлаш тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ривожлантириш тўғрисидаги таклифи маъқулланади:

  • давлат-хусусий шерикчилигидан кенг фойдаланган ҳолда бандлиги таъминланмаган ёшларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни ва чет тилларини ўргатиш ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш;
  • бандлиги таъминланмаган ёшларни ҳақ тўланадиган ишларга, шу жумладан мавсумий ишларга уюшган ҳолда жалб қилиш;
  • бандлиги таъминланмаган ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни терроризм, экстремизм, зўравонлик, шафқатсизлик ва бошқа бузғунчи ғоялардан самарали ҳимоя қилиш ишларини аниқ манзилли дастурлар асосида ташкил этиш.

Президент администрацияси ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича республика идоралараро комиссияси ва тегишинча ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар ташкил этилади.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича республика идоралараро комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • давлат органлари ва ҳудудий органларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини, яқин ҳамкорлиги ва баҳамжиҳат ишлашларини таъминлаш мақсадида уларнинг ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш мақсадида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилиш;
  • ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш;
  • ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида самарали халқаро ҳамкорлик ва баҳамжиҳат ҳаракатни ташкил этиш, шунингдек, мазкур соҳада ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;
  • ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ҳудудий идоралараро комиссияларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.

Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ҳузурида Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилади.

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарлик қилиш;
  • ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш;
  • “таълим муассасаси – оила – маҳалла” ҳамкорлик тизимини мутасадди идоралар ва ташкилотлар билан самарали ҳамкорликда амалга оширилишини таъминлаш;
  • вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг инновацион шакл ва усулларини жорий этиш, фаолиятни ташкил этишда ички ишлар органларининг давлат органлари ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигининг таъсирчан механизмларини жорий этиш, ушбу тизимни ривожлантириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли стратегик дастурларни ишлаб чиқиш.

Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларининг Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)ни Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўлимларига ўзгартириш;
  • туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳлари (бўлинмалари)ни Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш гуруҳлари (бўлинмалари)га ўзгартириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилиниши мумкин.

2020 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш тизимини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади ҳамда уни шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси тушумларининг 10 фоизи;
  • ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан аниқланган вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари ёки уларининг ўрнини босувчи шахслар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича ундирилган жарима маблағлари суммасининг 15 фоизи;
  • халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
  • Ички ишлар вазирига Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг қўшимча штат бирликларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳага фуқароларни шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилади.

Белгиланишича, Жамғарма маблағлари фақат қуйидагилар учун сарфланади:

  • ички ишлар органлари вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини рағбатлантириш;
  • ички ишлар органлари вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларининг қўшимча жорий этилган ва бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган штат бирликларини ҳамда шартнома асосида жалб қилинган фуқароларни молиялаштириш;
  • ички ишлар органлари вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўлинмалари ходимлари, ишчи хизматчиларининг касбий тайёргарлигини ошириш, улар томонидан илғор хорижий тажрибани, шу жумладан хорижий мамлакатларга чиқиш орқали ўрганиш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш.

Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қуйидаги:

  • олий таълим муассасаларида вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича инспектор лавозимини олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан жорий этиш;
  • олий таълим муассасалари вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича инспекторларининг хизмат фаолияти бўйича тегишли олий таълим муассасаси билан бир вақтда ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига ҳисобдорлигини белгилаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинади.

Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қуйидаги:

  • умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари психологлари зиммасига ғайриижтимоий хулқ-атворли ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил вояга етмаганлар ва ёшлар билан психологик иш амалиётини тизимли равишда амалга ошириш, шу жумладан уларнинг шахсини ижтимоий-психологик портретни тузган ҳолда ўрганиш, шунингдек уларни қатъий тузалиш йўлига ўтганлар ва жиноят содир этишга мойиллар тоифасига ажратган ҳолда янги жиноят содир этиш хавфини психологик баҳолаш, психологик ёрдам кўрсатиш вазифаларини юклаш;
  • умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари психологлари меҳнат фаолияти бўйича тегишли таълим муассасаси билан бир вақтда ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига ҳисобдорлигини белгилаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинади.
  • Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида таълим муассасалари психологлари раҳбарлигида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи “Психологик қўллаб-қувватлаш маркази” ташкил этилади.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

  • маҳаллаларда таълим муассасалари ўқувчилари, уларнинг оила ва алоқадаги ижтимоий гуруҳлар аъзоларининг психологик аҳволини ўрганиш;
  • вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида хулқ-атвордаги салбий, ғайриижтимоий ва суицидал ўзгаришларни уларнинг психологик портретини тузиш ва уни тузатиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгилаш орқали барвақт диагностикасини амалга ошириш;
  • вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишига ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига йўл қўймасликка қаратилган психокоррекция ишларни олиб бориш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан