Қимматли қоғоз сотиб олганлар даромад солиғидан озод қилиниши мумкин

Қимматли қоғоз сотиб олганлар даромад солиғидан озод қилиниши мумкин

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан акцияларни оммавий жойлаштириш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширишни кўзда тутадиган Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа муҳокамаси 25 июнгача давом этади.

Ҳужжатда солиқ имтиёзлари ҳам таклиф этилади. 

Шундай қилиб, акциядорлик жамиятлари ва инвестиция воситачилари 2023 йил 1 сентябргача белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида даромад солиғини тўлайдилар.

Қуйидаги ҳолларда юридик шахслар фойда солиғидан ва жисмоний шахслар даромад солиғидан озод қилинди:

бир йилдан ортиқ муддатга миллий валютада жойлаштирилган қарз мажбуриятларидан олинган даромадлар;

биржа котировкалари рўйхатининг энг юқори тоифасига киритилган қимматли қоғозлар (акциялар) бўйича дивидендлар ва фоизлар;

акциялар ва облигациялар сотиб олишга ажратилган миқдордаги шахсий даромад.