Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёшлар ишлари агентлигининг қарорлари давлат органлари, мансабдорлар ва фуқаролар учун мажбурий тусга эга бўлади
14.09.2020 09:59,  
134

Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Агентликнинг қабул қилган қарорлари давлат органлари, бошқа ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Агентлик юридик шахс ҳисобланиб, ўз номи ёзилган ва Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига эга бўлади.

Агентлик тизимига агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти, “Yoshlar media xoldingi” АЖ киради.

Ҳудудий бўлинмалар (туманлар ва шаҳарлар бўлимлари бундан мустасно) юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритади.

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсатини, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар ишлари агентлиги президентнинг ПФ-6017-сон фармони билан ташкил этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан