Жорий йилнинг 9 май куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани ҳудудида яна бир жиноят фош этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хабар берилди.
Қайд этилишича, Spark русумли автомашинанинг салонидан Iphone-4 русумли уяли телефон аппарати ҳамда 50.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб кетаётган вақтида А.Н. исмли шахс ушланди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ҳозирда Юнусобод туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари давомида бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.