Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юқори технологик солиқ маъмурчилиги жамиятга нима беради?
16.08.2022 17:37,  
49

Ўз навбатида интеграциянинг бундай жиҳатлари ЕОИИ мамлакатлари ўртасида ташқи савдода билвосита солиқларни қўллаш шартларини тенглаштириш ва бирхиллаштириш (масалан, мамлакат ичида ишлаб чиқарилган ва импорт чоғида ундириладиган акциз ставкаларини тенглаштириш) ҳамда уларни ундириш вазифаларини божхона органларидан солиқ органларига ўтказиш билан тавсифланади. Бундай шароитларда солиқ маъмурчилиги масалаларни ҳал қилишда муҳим ўрин касб этади, чунки товарлар ЕОИИ доирасида тезлаштирилган режимда кўздан кечиришсиз эркин ҳаракатланади ва бунинг оқибатида, солиқ қонунчилигига риоя қилиниши устидан самарали назоратни таъминлаш зарурати юзага келади. Бундай самарадорликка замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига эришиш мумкин.

 

Юқори технологиянинг солиқ маъмурчилигидаги ўрни

 

ЕОИИнинг бизнес жараёнларини рақамлаштиришдаги етакчи ўрни унинг бугунги кундаги замонавий муаммоларга ечим топа оладиган, Евроосиё маконининг фискал суверенитетини таъминлашга қодир юқори технологияли ва инновацион солиқ маъмурчилиги ҳудудига айлантиради. ЕОИИ доирасида фаолият кўрсатаётган солиқ органлари, электрон сервислар ва автоматлаштирилган ахборот тизимларининг ахборот алмашишига асосланган билвосита солиқлар тўланиши устидан назорат тизими ҳам бундан далолат беради. Ахборот алмашинуви ЕОИИ солиқ органларининг товарларни олиб чиқиш ва олиб кириш, шунингдек билвосита солиқларни тўлаш тўғрисидаги маълумотларни коммуникация тармоқлари орқали тақдим этилишини назарда тутади.

Товарлар ҳаракати ва билвосита солиқларни тўлаш тўғрисида олинган ахборот катта маълумотлар (Big Data) ягона банкини шакллантиради. Улар махсус дастурий маҳсулотлар воситасида чуқур таҳлилнинг бир нечта босқичидан ўтказилади ва ЕОИИга аъзо давлатларнинг солиқ органларига юборилади. Бунда асосий мақсад солиқларни тўлашдан бўйин товлаш хавфини камайтириш имконини берадиган контактсиз хизмат кўрсатиш ва назорат тизимини барпо этишдан иборат. Бу механизм солиқ тўловчилар учун қулай ва арзон, шу билан бир қаторда савдо тезлиги ҳамда ҳажмини ошишига кўмаклашади. Ушбу мақсадга товарларни кузатиш тизимини барпо этиш ҳисобига эришилади.

 

Кузатиш тизими қандай ишлайди?

 

Товарларни кузатиш тизими ЕОИИ доирасида божхона назорати ўрнини босади ва солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан контактларини минималлаштирган ҳолда солиқ маъмурчилигининг таҳлика-тахлилга асосланган моделига ўтишни таъминлайди. Мазкур тизим товарларнинг олиб кириш ёки ишлаб чиқариш босқичидан истеъмол босқичигача бўлган ҳаракат устидан масофадан назорат қилишни таъминлашга қодир бўлган IT-инфратузилмани барпо этилишини талаб этади. Товарларни кузатиш тизимини ривожлантириш бир қатор афзалликларни тақдим этади. Солиқлар йиғилишини оширишга ва инсофли солиқ тўловчиларни инсофсиз рақобатчилардан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Мисол сифатида ЕОИИ мамлакатларида муваффақиятли синалган товарларни маркировкалаш тизимини келтириш мумкин. Маркировка тизими – товарларга чип жойлаштириш ёки ягона идентификатор (рақамли кодлаш) орқали амалга оширилиб, маҳсулот ва унинг ҳаракати тўғрисида барча зарур ахборотни етказади.

Электрон бизнес-муҳитга муҳим қадам

 

Ўзбекистон ўтган йили электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш бўйича лойиҳани ишга туширди. Шу кунга қадар, 150 мингта солиқ тўловчи ушбу хизматдан фойдаланиб, 254 трлн. сўмлик транзакцияларни амалга оширди. Электрон сервис солиқ органларига ҳар куни 1 млн.дан ортиқ ҳисобварақ-фактураларни кўриб чиқиш имконини беради. Бугунги кунда солиқ маъмурчилигини ривожлаштириш борасидаги ушбу улкан қадам Ўзбекистоннинг ЕОИИдаги солиқ маъмурчилигининг барча қоидаларига мувофиқ келишини таъминлайди. Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг функционал имкониятлари қўшилган қийматни барпо этиш ва товарлар ҳаракатини тўлиқ кўриш имконини беради, айниқса, бу электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳисобига қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) занжири узилишини шакллантириш мумкин. 2019 йилнинг ўзида Ўзбекистон солиқ органлари солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ҳисобига 997,5 млрд. сўмлик 16 мингта ҚҚСни қўллаш қоидалари бузилиш ҳолатини аниқлади. Нафақат фискал мониторинг, балки жамоатчилик назоратини таъминлайдиган онлайн назорат-касса машиналарининг (Онлайн-НКМ) жорий этилиши товарларни кузатиш тизимини барпо этишнинг яна битта дастаги бўлди. Ушбу лойиҳа мамлакатимизда етарли даражада муваффақиятли амалга оширилмоқда. Жорий йилда 61 мингта тадбиркорлик субъектининг онлайн-кассага ўтиши кутилмоқда.

Бу каби рақамли воситалар солиқ органларига таҳлика харитасини шакллантириш ва фақат солиқларни тўлашдан бўйин товлаш хатари мавжуд зонада ишлаган ҳолда, ҳар бир солиқ тўловчи ёнига шахсан ташриф буюришдан воз кечиш имконини беради. Фискал тўсиқ ва замонавий солиқ маъмурчилигига ўтишни назарда тутадиган бундай интеграцион жараёнлар солиқ назоратининг шаффоф ва ақлли тизимини барпо этишга кўмаклашади.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашув доирасида маҳсулотларни кузатиш тизимини яратиш учун юқоридаги келтирилган воситаларнинг мажмуаси нафақат солиқ идоралари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги бевосита алоқа даражасини пасайтиришга, балки солиқ мажбуриятларини бажариш жараёнини соддалаштиришга имкон беради. Мисол учун, электрон ҳисобварақ-фактураларга тўлиқ ўтилиши ва онлайн-кассанинг жорий этилиши ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни бекор қилиш имкониятини яратади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан