Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юртимизда бу ҳафта қандай об ҳаво кузатилади?
9.12.2019 14:21,  
858

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун Туркманистон ҳудудидан нисбатан нам ва илиқ ҳаво оқимлари кириши таъсирида куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида кечга бориб кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Шамолнинг тезлиги кучайиб секундига 15-20 метрга этиши мумкин. Кундузги ҳарорат 14-19 даража атрофида бўлади.

Кейинчалик республикадаги об-ҳавони Кавказдан Каспий денгизи орқали биз томонга силжиган баландликдаги антитциклон белгилайди.

Республика ҳудудида 10 декабрда ёмғир ёғиб ўтади, шимолда ёққан ёмғир қорга айланиши мумкин. Мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ҳарорат фони нисбатан илиқ бўлиб, кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даража илиқни ташкил қилади, шимолда ҳароратнинг кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3-8 даража илиққача пасайиши кузатилади.

11 декабрда Кавказ ҳудудидан совуқ ҳаво кириши билан айрим жойларда ёғингарчилик кучаяди. 12-14 декабрда об-ҳавонинг нобарқарорлиги сақланади, айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик, фақат мамлакатимизнинг шимоли-ғарбий туманларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Совуқ антитциклон таъсирида шу кунларда ҳаво ҳарорати аста пасайиб кечаси 0-3 даража, кундузи 8-11 даражагача тушади. Бу кўрсаткичлар ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

Ўтган дам олиш кунлари мамлакатимиз аҳолиси туман ҳодисасини кузатдилар. минтақамизда туман ҳосил бўлишига ўтган ёғинлар билан намланган илиқ тупроққа совуқ ҳавонинг аста секин оқиб келиши асосий сабаб бўлади. Туманлар асосан йилнинг совуқ даврида ноябрдан апрелгача кузатилади, улар кўпроқ декабрь-январь ойларида такрорланади.

Асосан кечки, тунги ва эрталабки соатларда кузатиладиган туман қуёш чиқиши ва ҳарорат бир оз кўтарилиши билан тарқалиб кетади.

Туманларнинг давомийлиги ҳар хил. Асосан 3 соатгача давом этадиган туманлар кузатилади. 12 соатдан ортиқ давом этиб, метеорологик кўринувчанлик 50 м ва ундан кам бўладиган ҳолатлар хавфли об-ҳаво ҳодисаларига киради. бундай ҳолатлар авиация ва ерусти йўл транспорти учун хавф туғдиради.

Ўтган кунларда айнан шундай шароитлар кузатилди. Эсингизда бўлса, декабрнинг биринчи беш кунлигида қишга хос бўлмаган қуёшли об-ҳаво кузатилди, ҳарорат 10-12 даражани ташкил қилиб, тупроқнинг илишига исишига келди. 6 декабрда эса Каспий денгизи томондан келган антитциклон натижасида ҳаво айнаб, ёғингарчилик бўлди. Ҳарорат фони меъёрларгача тушди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан