Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари нисбатан каттароқ обуначиларга эга бўлган фойдаланувчиларнинг қаерда жойлашгани тўғрисидаги маълумотларни ҳамма учун очиқ бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда компания расмий баёнотига таяниб ТАСС хабар бермоқда.
«Биз ўз манбаларимизнинг ҳақиқийлигини таъминлашни ва одамларга улар кўрган ёзувлар ортида ким турганини билиш имкониятини беришни истаймиз. Бу айниқса сайловлар ҳақида гап кетганда жуда муҳимдир. Шунинг учун биз каттароқ аудиторияга эга бўлган фойдаланувчиларнинг шаффофроқ кўринишини истаймиз», - дейилади хабарда.
Жойлашув ўрини ҳақидаги маълумот ҳар бир постда кўрсатилади. Компания таъкидлашича, шу тарзда фойдаланувчилар аккаунтларнинг ҳақиқийлигини ва эълон қилинган маълумотларнинг ишончлилигини янада аниқроқ баҳолашлари мумкин.
Янги хусусият яқинда АҚШда пайдо бўлади. Таъкидланишича, уни амалга ошириш жараёнида эгалари АҚШдан ташқарида яшайдиган, аммо ушбу мамлакатда катта аудиторияга эга бўлган профилларга алоҳида эътибор берилади.