Нефт нархи бир кун келиб барибир кўтарилади, деб тахмин қилмоқда АҚШ президенти. Бу ҳақда "Reutrs" хабар берган.
"Ҳозир нефт арзон, лекин у қимматлашади. Ва борган сари қимматлашаверади, чунки у миқдори чекланган ресурслардан биридир ва уни ер остидан қазиб олиш тобора қиммат жараёнга айланиб бораверади", — деб баёнот қилди Барак Обама Оттавада ўтган Шимолий Америка мамлакатлари етакчилари саммитидаги чиқиши вақтида.
Обама, шунингдек, экологик тоза энергия манбаларидан кенгроқ фойдаланишга даъват қилган.