Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов: Human Rights Watch августда Тошкентга келади
20.07.2017 16:55,  
2570

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Human Rights Watch (HRW) ташкилоти август ойида Ўзбекистонга ташриф буюради, деб таъкидлади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов "Ўзбекистон — Европа Иттифоқи" ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якуни бўйича ўтказилган матбуот-анжумани давомида.

Абдулазиз Кoмиловнинг сўзларига кўра, делегацияга HRWнинг Марказий Осиё муаммолари бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов бошчилик қилади.

Вазир шунингдек, ташкилотнинг ижрочи директори Кеннет Рот билан яқиндан мулоқот қилиб келаётганини таъкидлаб ўтган.

"Шунга ўхшаш бошқа ташкилотлар ҳам келишади, улар билан ҳамкорлик қиламиз, кун тартибидан яширадиган ёки чиқариб ташлайдиган нарсамиз йўқ", — деган Кoмилов.

Аммо вазир уларнинг келиши Ўзбекистон "улар қўядиган барча талаб ва шартларга рози" деган маънони англатмаслигини қўшимча қилган.

"Ҳаракат иккиёқлама бўлиши керак. Агар қаердадир манфаатларимиз мос тушмаса, бу ҳар қандай ҳамкорлик йўққа чиқади, дегани эмас. Баъзи муаммолар бўйича биз ўз қарашларимизга эга бўлсак, шу турдаги ташкилотлар ўз қарашларига эга. Бу ҳақда оммавий равишда таклиф киритганмиз, айтганмиз — биз манфаатларимиз мос тушадиган майдонда ҳамкорлик қилишга ва бу ҳамкорликни биргаликда кенгайтиришга, мунозарали масалаларни биргаликда муҳокама қилиб, ечим топишга тайёрмиз. Буларнинг барчаси бир-биримизни янада кўпроқ тушунишимиз учун амалга оширилади", — деб таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Европа Иттифоқи билан ўзаро ҳамкорлик ҳақида гапирар экан, Камилов "айрим ўта муҳим масалаларда икки томоннинг қарашлари тобора мос тушаётганини" айтиб ўтган. Гап Ўзбекистондаги демократик ўзгаришлар, инсон ҳуқуқлари ва умуман сиёсий ислоҳотлар ҳақида бормоқда.

Томонлар ўртасида кенгқамроқли алоқалар йўлга қўйилган, деб фикр билдирган Кoмилов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан