Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия ва Грецияда кучли зилзила юз берди
21.07.2017 08:19,  
25

Associated Press агентлиги хабар беришича, бугун тунда Туркиянинг Эгей денгизига туташ қирғоқлари ва Греция ер силкинишлари рўй берган.

АҚШнинг Геологик тадқиқотлар маркази маълум қилишича, зилзила маркази Туркиянинг Бодрум шаҳри яқинида, Грециянинг Кос оролидан 16 км шимоли-шарқда, 10 км чуқурликда – денгиз остида бўлган.

Зилзила маҳаллий вақт билан тахминан тунги соат 01:30 да (Тошкент вақти билан 03:30) юз берган. Силкиниш кучи 6,7 магнитудани ташкил қилган.

Греция расмийлари зилзила туфайли 120 дан зиёд одам жароҳатланганини маълум қилди. Энг кўп вайрон бўлган Кос оролида икки киши ҳодиса оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Ҳукумат вакилининг айтишича, шаҳардаги эски бино зилзила оқибатида қулаб тушган ва одамларни босиб қолган.Туркияда эса 70 киши жароҳатлангани хабар қилинган.

Зилзиладан зарар кўрган Туркиянинг Бодрум ҳамда Грециянинг Кос шаҳарлари сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган марказлар ҳисобланади. Асосий силкинишдан сўнг яна 20 мартача силкинишлар юз бергани айтилмқода.

Греция ва Туркия қирғоқларида 12 июнь куни 6,3 магнитудали зилзила юз берган ва 15 киши жароҳат олган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан