Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон яна бир академигидан айрилди
21.07.2017 10:13,  
3

Ҳисоблаш математикаси ва дифференциал тенгламалар соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Борис Анисимович Бондаренко 93 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Шу муносабат билан мамлакат раҳбарияти расмий мурожаатида академикнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилди.

Борис Бондаренко 1923 йил 12 октябрда Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикаси Давлеканово шаҳрида туғилди. 1953 йили Ўрта Осиё давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) математика мутахассислиги бўйича тугатди. Дастлаб номзодлик, кейинчалик докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Илм-фан соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

Истеъдодли олим қарийб 70 йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида Тошкент темир йўл муҳандислари институти кафедраси мудири, Фанлар академиясининг Математика институти катта илмий ходими, илмий котиби, Кибернетика институти лаборатория мудири, етакчи илмий ходими, директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида самарали меҳнат қилди ва мамалакатда математика соҳасидаги долзарб масалаларни тадқиқ этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшди.

Олимнинг чизиқли ва яримчизиқли дифференциал тенгламалар соҳасининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган 500 дан зиёд илмий мақолалари, китоб ва монографиялари Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар олимлари ва мутахассисларига яхши маълум.

Борис Бондаренконинг мамлакат илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари муносиб тақдирланган. У «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони ва «Жасорат» медали билан мукофотланган эди.

«Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Борис Бондаренконинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», — дейилади таъзия мактуби якунида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан