ScienceDaily хабар беришича, офталмолог шифокор Скотт Рид шундай хулосага келган, деб ёзмоқда terabayt.uz сайти.
Ўрганишлар бола узоқ муддат телевизор ёки компьютер экранига тикишилиши кўзига путур етказмаслигини кўрсатди. Кўриш қобилиятининг пасайишига табиий ёруғликнинг етишмаслиги сабабчидир.
Болада узоқни кўролмаслик ривожланмаслиги ва кўриш қобилияти сусаймаслиги учун кунига камида икки соат вақтини кўчада табиий ёруғликда ўтказиши лозим. Уйда ҳам боланинг хонасига имкон қадар кўп табиий ёруғлик тушишини ташкил қилиш керак.
Шифокор Рид Австралиядаги конференцияда маърузаси чоғида компьютер, телевизор, планшет сингари қурилмалар бола кўриш қобилиятига фақат билвосита таъсир кўрсатишини таъкидлади. Компьютер ўйинларига ружу қўйган бола кўп вақтини экран қаршисида ўтказади, аммо бу вақтнинг кўриш қобилияти сусайишига тўғридан-тўғри алоқаси йўқ.