Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жан-Клод Ван Дамм Тошкентга келиб, сим-карта тарқатади
21.08.2017 10:45,  
18

2017 йилнинг 9 сентябрида Тошкентда йилнинг энг ёрқин ҳодисаларидан — Asian Fight-2017 Халқаро спорт турнири бири бўлиб ўтади.

Россиялик ва нидерландлик промоутерлар ёрдамида "Бунёдкор" стадионида 6та жанг ўтказилиб, унда Ўзбекистон яккакурашчилари бошқа давлатдан келган курашилар билан ўзаро беллашадилар.

Турнирнинг фахрий меҳмонлари сифатида — Жан Клод Ван Дамм, Жефф Монсон ва Федор Емельяненколар таклиф этилган.

Турнир бош ҳомийси Uzmobile компанияси. Уяли алоқа миллий оператори ушбу ҳодисага бағишлаб махсус акция ўтказилиши ҳақида эълон қилди.

Иштирокчиларга Uzmobilдан "олтин" рақамларни ютиб олиш имконияти тақдим этилади. Ғолибга сим-картани жаҳоннинг энг машҳур юлдузларидан бири — Жан Клод Ван Дамм топширади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан