Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент кичик ҳалқа йўлининг ёпилиши муносабати жамоат транспорти ҳаракатига ўзгартиришлар киритилди
21.08.2017 13:43,  
9

Тошкент кичик ҳалқа йўлининг ёпилиши муносабати билан мазкур йўналишда ҳаракатланувчи жамоат транспорти ҳаракатига ўзгартиришлар киритилди. 

2017 йил 19 августдан эътиборан «КҲАЙ» ва «Фарғона йўли» кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қурилиши натижасида, мазкур ҳудуднинг вақтинчалик ёпилиши муносабати билан куйидаги автобус йўналишлари ҳаракатига ўзгартиришлар киритилади:

1) 12 , 26 , 37 , 68 , 81 , 93 , 127 сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Сарикўл, Меҳржон, Қўшкўприк кўчалари орқали кейинги ҳаракатини ўз йўналиши бўйлаб давом эттирган ҳолда икки томонлама ташкил этилади;

2) 62 , 70 сонли автобус йўналишлари ҳаракати:

  • тўғри йўналишда КҲАЙ, А.Темур, С.Азимов, Махтумқули, Мирзо Улуғбек, Паркент кўчалари орқали кейинги ҳаракатини ўз йўналиши бўйлаб давом эттирган ҳолда ташкил этилади;
  • қайтиш йўналишида Паркент, КҲАЙ, Махтумқули, С.Азимов, А.Темур, КҲАЙ кўчалари орқали кейинги ҳаракатини ўз йўналиши бўйлаб давом эттирган ҳолда ташкил этилади.

3) 14 сонли автобус йўналишининг ҳаракати бир томонлама Махтумқули, С.Азимов, А.Темур, КҲАЙ кўчалари орқали кейинги ҳаракатини ўз йўналиши бўйлаб давом эттирган ҳолда ташкил этилади.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти 12 , 26 , 37 , 68 , 81 , 93 , 127 , 62 , 70 , 14 сонли йўналишлар ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилишини муносабати билан, юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан