Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея учирган ракета Япония устидан учиб ўтди
29.08.2017 11:17,  
4

Бугун тонгда КХДР армияси яна бир баллистик ракета синовини амалга оширди. Yonhap News​ агентлиги хабарига кўра, Пҳенян яқинидаги ҳарбий базадан ҳавога кўтарилган ракета Япония ҳаво ҳудуди орқали парвоз қилиб Тинч океанига қулаган.

Жанубий Корея бош штаби тарқатган баёнотга кўра, ўрта масофага учадиган баллистик ракета маҳаллий вақт билан тонгги соат 05:57 да (Тошкент вақти билан 01:57) йўлланган. 550 км баландликкача чиққан баллистик ракета 2 700 кмдан ортиқ масофага парвоз қилган. Япония ҳукумати Шимолий Корея ракетасининг Ҳоккайдо ороли устидан учиб ўтганини тасдиқлаган.

Бу Шимолий Корея томонидан жорий йилнинг ўзида амалга оширилган ўн учинчи баллистик ракета синовидир. Уч кун муқаддам КХДР томонидан қисқа масофага учадиган ракета синови ўтказилган эди. 26 август куни учирилган учта ракетадан иккитаси синови муваффақиятли амалга ошган.

Баллистик ракетанинг Япония ҳаво ҳудудини бузиб кириши биринчи марта содир бўлиши эмас. Шимолий Корея учирган синов ракетаси 2009 йилда ҳам Япония осмонидан учиб ўтган эди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши юз берган ҳодиса юзасидан бугун шошилинч йиғилиш ўтказиши кутилмоқда.

Япония ва Жанубий Корея расмийлари АҚШ ҳукумати билан вазиятни телефон орқали муҳокама қилишган. Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Канг Кёнг Ҳва билан суҳбатда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Шимолий Кореяга қарши «ҳарбий ва стратегик жавоб қайтариш»га ваъда берган. Шимолнинг ракета синовига жавобан, Жанубий Корея авиацияси ҳарбий машғулотларни бошлаб юборган.

КХДРнинг пойтахт Пҳеняндан ракета учириши ноодатий ҳолат ҳисобланади. Таҳлилчилар Шимолий Корея баллистик ракеталар учириладиган ҳарбий базалар майдонини кенгайтира бошлаганини тахмин қилишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан