Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рус бойларининг офшордаги триллионлари
29.08.2017 19:17,  
28

Рус олигархларининг офшор тизимларидаги маблағлари мамлакат валюта захирасидан уч марта кўпроқ. Руслар офшор тизимларида мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 75 фоизига тенг бўлган маблағни сақлаб келмоқда ва Россиянинг захиралар миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 25 фоизини ташкил қиляпти. Бу рақамлар AҚШнинг Миллий Иқтисодий Бюроси тадқиқотлари натижаларида келтириб ўтилди.

Россия Федерациясининг валюта захиралари ҳажми Марказий Банкнинг 1 август маълумотларига кўра, қарийб 350 миллиард долларни ташкил этади. Бюро маълумотларига кўра, офшор тизимида триллион доллар ёки 60 триллион рублдан ортиқ маблағ сақлаб келинмоқда.

Маълумотда, шунингдек, офшордаги маблағлар миқдори мамлакат ичкарисидаги молиявий активлар ҳажмига тенглиги келтирилади. Тадқиқот муаллифлари рус бойларининг Буюк Британия, Швейцария, Кипр ва бошқа офшордаги маблағлари миқдори Россия аҳолиси мамлакат ичкарисида сақлаётган маблағлар ҳажмига тенг эканлигини очиқлаганлар.

Мутахассислар Россиядаги иқтисодий тенгсизлик ва захиралар тўпланиши рента асосида эканлигига ҳам диққат қаратган. Ҳозирги пайтда Россия Федерациясида даромадларнинг нотенг тақсимланиши AҚШ даражасида бўлиб, бир фоиз фуқаролар қўлида мамлакат даромадининг 20-25 фоизи тўпланиб бормоқда.

2016 йилнинг апрел ойида Севастопол губернатори бўлган Сергей Меняйло Қримда амалдаги эркин иқтисодий зоналар ўрнига офшор тизимига монанд бўлган юқори қулайлик зонасини ташкил этиш таклифи билан чиққан эди.

2013 йилда В. Путин иқтисодиётда офшор тизимларга қарши ишлайдиган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш лозимлигини таъкидлаган эди. Мамлакат раҳбари Россия фуқароларига тегишли бўлган ва офшор тизимларида рўйхатдан ўтган компанияларга нисбатан рус солиқ қонунчилигини татбиқ этиш таклифини берган эди.

eu-objective.info

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан