Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўғон ўлим жазоси қўлланадиган давлатларни санаб берди
19.07.2016 19:01,  
11

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон агар мамлакат фуқаролари ва парламент маъқулласа, олий жазони тиклашга тайёрлигини билдирди. У Туркия демократик давлатлигини ва халқ талаби рад этилмаслигини таъкидлади.

"Бугунги кунда қаерда ўлим жазоси йўқ? Америкадами? Россиядами? Хитойдами? Қайси давлатларда? Фақат Евроиттифоқ мамлакатларидагина ўлим жазоси йўқ", деди Туркия президенти.

Эслатиб ўтамиз: жума куни Туркияда давлат тўнтаришига уриниш ҳодисаси юз берди. Қонли тўқнашувда икки юздан ортиқ инсон ҳалок бўлди. Кучишлатар тизимлар ҳодисага алоқадор етти мингдан ортиқ кишини ҳибсга олди. 

Туркияда 2004 йилга қадар ўлим жазоси қўлланган. Мамлакат Евроиттифоққа кириш мезонларига жавоб бериши учун 12 йил илгари олий жазо бекор қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан