Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонида ҳаж вақтида шилқимлик қилган 17 шахс қўлга олинди
6.09.2017 21:35,  
9

Ҳаж зиёрати вақтида шилқимлик қилган 17 нафар шахс қўлга олинди, деб хабар қилди РИА Новости ахборот агентлиги.

Саудия Арабистони полицияси томонидан ҳаж вақтида содир этилган турли қонунбузарликлар бўйича 300 та жиноий иш қўзғатилган.

"Ушбу жиноятларнинг барчаси жорий йилда 30 август санасидан 4 сентябрга қадар содир этилган", — деб хабар қилган Қироллик хавфсизлик хизматидаги манбалар "Ахбар24" янгиликлар порталига.

"Ҳаж вақтида тергов тадбирларини амалга оширувчи 16 та марказ 300 та жиноий ишларни кўриб чиққан, шу жумладан уларнинг 17 таси ҳаж вақтида шилқимлик қилиш билан боғлиқ бўлган", — деб таъкидлаган манба.

Бундан ташқари, саудиячиларнинг полиция хизмати ҳаж мавсумида ўғирлик билан боғлиқ 25 та ҳолатнинг олдини олишга муваффақ бўлган, шунингдек ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан наркотик қабул қилиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган шахслар ҳам қўлга олинган.

Полициячилар кўриб чиққан жиноий ишлар орасида шунингдек, фол очиш, сўз билан ҳақоратлаш, ўз-ўзига тан жароҳати етказиш, ноқонуний сув савдоси билан боғлиқ ҳолатлар ҳам бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан