Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самвел Бабаянни истеъфога чиқариш тўғрисида ЎФФ баёнот берди
7.09.2017 10:41,  
3

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян миллий терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганини маълум қилади, деб ёзмоқда the-uff.com сайти.

Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмади. Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби бутунлай тарқатиб юборилади. Миллий терма жамоанинг кейинги тақдири ҳақидаги янги маълумот навбатдаги баёнот орқали оммага эълон қилинади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Эрон ва Корея терма жамоаларини табриклайди ва уларга кейинги ўйинларда омад тилайди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Футбол Федерацияси жаҳон чемпионати саралаши давомида тўхтовсиз равишда қўллаб-қувватлаганлиги ва миллий терма жамоага доимий равишда далда бериб турганлиги учун миллий терма жамоамиз мухлисларига чексиз миннатдорчилик изҳор қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан