Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари узоқ муддатга қамалди
12.09.2017 09:02,  
10

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Нартай Дутбаев давлат сирларини ошкор этиш бўйича суд томонидан айбдор деб топилди.

Суд жараёни Акмола ҳарбий гарнизон судида ёпиқ тарзда ўтди. Суд ҳукми 24 августда чиқарилган ва 11 сентябр куни маълум қилинди.

Суд ҳукмига асосан Дутбаев давлат сирларини ошкор этишда ва хизмат ваколатлари суистеъмол қилишда айбдор деб топилди. Унга 7 йилу 6 ой озодликдан маҳрум этиш ва умрбод давлат хизматига ишга кириш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси қўлланилди. Шунингдек, Дутбаевни "генерал лейтенант" ва давлат мукофотларидан маҳрум этиш бўйича тақдимнома киритилди.

Дутбаев билан бирга яна 3 та шахс судланди. Улар ҳам озодликдан маҳрум этиш жазолари қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, Нартай Дутбав 2001-2006 йилларда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасига раҳбарлик қилган. Сиёсатчи Алтинбек Сарсенбаевни ўғирлаб кетилиши ҳолатига махсус хизмат ходимлари алоқадорлиги иаълум бўлгандан сўнг Дутбаев исътефога чиққан эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан