Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўғон: Сурия масаласида Россия билан фикримиз бир
12.09.2017 16:26,  
2433

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Суриядаги вазият юзасидан Москва ва Анқара ўртасида келишмовчилик йўқ, деб ҳисоблайди. У Hurriyet газетасига берган интервьюсида бунга тўхталиб ўтди.

“Идлибда ҳозир айнан биз Россия билан келишиб олган жараёнлар кетмоқда. Бу масалада ихтилофимиз йўқ”, деб айтди Туркия президенти.

Эрдўғоннинг айтишича, Суриядаги аҳволни яхшилаш бўйича 14-15 сентябр куни Остонада ўтказиладиган учрашувдан конструктив мулоқотни давом эттиришга умид қилса бўлади.

Туркия, Россия ва Эрон Сурияда хавфсизлик зонаси барпо қилиниши ҳақидаги меморандумни кафолатловчи мамлакатлар бўлади. Меморандум шу йилнинг 4 майида Остона шаҳрида имзоланган. Келишувга биноан Идлиб провинциясида; Латакия, Ҳалаб ва Ҳама ҳудудларида; Шарқий Ғутада ҳамда мамлакат жанубидаги Дераа ва Қунайтра провинцияларида бир нечта хавфсизлик зоналари яратилиши зарурдир.

Сурия президенти Башар Асадга қарши бошланган исёнлар 2011 йилдан бери давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан