Украинада қулаб тушган Россия дрони топилди

17.09.2017 | Жаҳон | 2623

Украина ҳарбийлари Донецк видоятида Россияда ишлаб чиқарилган «Орлан-10» учувчисиз учиш қурилмаси қулаганини билдирди. Қурилма фотоси Аксилтеррор операцияси матбуот марказининг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилди.

АТО штабида хабар қилинишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари дронни уриб туширишга улгурмаган, техник носозлик туфайли қурилманинг ўзи қулаб тушган. Украиналикларнинг айтишича, Россияда ишлаб чиқилган бу қурилма Россия Украинага қарши урушда қатнашаётганини англатади.

Штаб эълон қилган фотодаги ёзувлар рус тилида.

Украина ҳарбийлари «Орлан-10» Донбассда разведка ва артиллерия зарбасини тўғри йўналтириш учун қўлланишини таъкидламоқда.