Ўзбекистон Россия ва Қозоғистондан 1 млн тонна нефть олиб келади

18.09.2017 | Иқтисод | 2752

"Ўзбекнефтегаз" АЖ томонидан 2018 йилда миллий нефтини қайта ишлаш заводлари учун Россия ва Қозоғистондан бир миллион тоннагача нефт маҳсулотларни импорт қилишни режалаштирилган. Бу ҳақда компания бошқарув раиси Алишер Султонов маълум қилди.

"2017 йилда сентябрь ойида тажриба тариқасида 30 минг тонна нефт ва йил якунига қадар 200 минг тоннага нефтни олиб келиш кўзда тутилган. Келгуси йилда бу кўрсаткични бир миллион тоннага етказамиз. Россиялик шериклар билан Ҳукуматлараро битим тайёрланмоқда. Қозоғистон билан битим мавжуд", — деди Султонов.

"Ўзбекнефтегаз" раҳбари Омск-Павлодар-Шимкет нефт қувури орқали синов тариқасида амалга оширилиши ҳақида эслатиб ўтди. Кейинчалик Ўзбекистонга нефт қуйма темир йўл орқали амалга оширилади.

"Бу Россия энергентика вазирлиги ва Транснефт компанияси томонидан амалга ошириш режалаштирилган", — деб таъкидлади Султонов.

Бундан аввал "Транснефт" вице президенти Сергей Андронов компания журналига берган интерьюсида, Ўзбекистон ва Қирғизистонга Қозоғистон ҳудуди орқали йилига 0,5 млн тонна нефт маҳсулотларини етказиб бериш мумкинлигини тасдиқлаган эди.

Султоновга кўра, "Ўзбекнефтегаз" 2018-2020 йилларда бир миллион тоннагача хом нефтни импорт қилинади. 2021 йилдан Жиззах вилоятида нефт қайта ишлаш заводи ишга туширилиши билан бу кўрсаткични 5 миллион тоннагача ортади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрел ойида Жиззах вилоятида қиймати 2,2 млрд долларлик нефтни қайта ишлаш мажмуасини қуриш ишлари бошлашига бағишланган тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Июн ойида Gas Project Development Central Asia AG (40 фоиз) ва "Ўзбекнефтегаз" (60 фоиз) Jizzah Petroleum корхонаси ташкил этилган эди. Бош пудратчи Газпромбанк гуруҳи томонидан назоратга олинган Enter Engineering бўлди. Ушбу мажмуа йилига 5 млн тонна углеводородларни қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Унга хом ашё асосан Россия ва Қозоғистонддан етказилади. Мажмуага 100 км бўлган Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи Омск-Павлодар-Шимкент нефт қувури орқали етказилади.

Бундан аввал Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Ўзбекистонга йилига бир миллион тоннагача нефт маҳсулотларни етказиб бериши мумкинлигини маълум қилган эди.