Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кимё бўйича Халқаро олимпиадада ўзбекистонликлар уч медални қўлга киритди
3.08.2016 11:16,  
9

Кимё бўйича Халқаро олимпиаданинг учта медали Ўзбекистон вакилларига насиб этди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди. 48- бор ташкил этилган танлов 23 июлдан 1 августга қадар Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейи ўқувчиси Сарвар Шоюнусов олимпиаданинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 1-академик лицей ўқувчиси Жаҳонгир Фахриев ва Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей ўқувчиси Чарос Омонова эса бронза медалларини қўлга киритди. Улар жорий йилнинг май ойида Россияда ўтказилган кимё фани бўйича 50-халқаро Менделеев олимпиадасида ҳам совриндорлар сафидан жой олган эди.

Мазкур интеллектуал беллашувда 75 давлатдан 300 дан ортиқ ўқувчи қатнашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан