Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Афғонистон темирйўл соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди
25.09.2017 09:15,  
2480

2017 йилнинг 23 сентябрь куни Термез шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси делегациялари учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Афғонистон Темир йўллари бошқармаси бош директори Моҳамад Яма Шамс бошчилигидаги делегация таркибидан Афғонистон Президентининг МДҲ ишлари бўйича Махсус вакили офиси, ташқи ишлар ва молия вазирликлари вакиллари ҳам ўрин олган.

Учрашувда темир-йўл транспорти соҳасида Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорлигига доир муҳим икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаган Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев қўшни Афғонистон муаммосига тўхталиб ўтганди.

"Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли — марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб боришдир", — деб таъкидлаганди Мирзиёев.

Шунингдек, Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига, унинг транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга, миллий кадрларини тайёрлашга катта ҳисса қўшаётгани ва бундан кейин ҳам ҳисса қўшиши ҳақида қўшимча қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан