Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда нима учун машиналар тез-тез ёниб кетмоқда?
25.09.2017 10:45,  
9

Сўнги вақтларда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги ходимлари ёнаётган автоуловларни ўчириш учун ҳодиса жойига чиқмоқдалар. Сабаблари ҳар хил бўлиши мумкин.

Жумладан: автоуловнинг ички қисмида сигарета чекиш оқибатида содир бўлган ёнғин. Кўп ҳолларда автоуловларнинг техник носозлиги туфайли ёнғин содир бўлиши, автоуловларга қўшимча мосламалар ўрнатиш ва улардан нотўғри фойдаланиш оқибатида ёниши, бироқ ёнғин содир бўлишининг сабаби автоуловнинг янги ёки эски бўлиши эмас, балки унинг ҳолати ва фойдаланилишига боғлиқ.

Автоуловларда содир бўлган энг кўп ёнғинларнинг сабаби электр симларининг қисқа туташуви оқибатида юзага келади. Электр сақлагичларнинг катта электр кучланишига мўлжалланмаган ёки электр сақлагичларнинг ўрнига қўлбола ишланган ясамалар, электр симларининг кучланиши тўғри келмаслиги, ўзбошимчалик билан таъмирлаш оқибатида кучли мосламалар ўрнатиш, ишлаб чиқарувчилар томонидан рухсат этилмаган қўлбола ясалган (магнитофон, овоз кучайтиргич, сигнализация, ойна кўтаргичлар) ўрнатиш учун сифатли ҳисобга олиш талаб этилади.

Ёнғин чиқиш сабаби кўп ҳолатларда носоз электр жиҳозлари ва шикастланган электр ўтказгичларнинг қисқа туташуви оқибатида ҳароратнинг тушиб кўтарилишига сабаб бўлиб, носоз ҳолатга келади.

Сизнинг автоуловингизда ёнғин содир бўлса нима қилиш керак?

Шуни инобатга олиш керакки, 3-5 дақиқада автоулов бутунлай ёниб кетади, шунинг учун керакли воситалар билан олдиндан таъминланиши керак.

Жумладан:

  1. Бирламчи ёнғин ўчириш воситаси.
  2. Пахта толасидан қалин тўқилган қўлқоп — улар куйишнинг олдини олади.
  3. Кучланиш воситалари (аккумуляторлар) улагичларини ечиш учун мосламалар.

Сизнинг ҳаракатингиз:

  1. Биринчи ўринда ёнғин хавфсизлигига — “101” рақамига қўнғироқ қилиш керак.
  2. Агар сиз автоуловда ҳаракатланиб кетаётган бўлсангиз, иложи борича зудлик билан тўхташ лозим. Сизга тўхташ мумкин эмас бўлган чизиқларда хам зудлик билан тўхташ мумкин.
  3. Автоуловнинг ички қисмидан олд қопқоғини очиб, олов ёки тутунни кўрсангиз, қопқоғини охирига қадар очманг шунда ёнғин кучайишининг олдини оласиз.
  4. Бирламчи ёнғин ўчириш воситаси орқали олд қопқоғи ва совутгич оралиғига сепиб, ёнғинни бартараф этиш керак.
  5. Олд қопқоғи бутунлай очиб ёнғинни бартараф этиш керак. Яна ёнғин содир бўлмаслиги учун улагичларни узиб қўйиш лозим.

Муҳими! 

Автоуловларда соз ҳолатдаги ёнғин ўчириш воситаси бўлиши лозим. Мазкур восита фақатгина техник кўрикдан ўтиш учун эмас, балки етказилиши мумкин бўлган зарарни камайтириш ҳамда инсон ҳаётини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан