«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг «Нью-Йорк-Тошкент» HY 102 рейси техник сабабларга кўра кечиктирилди.
Нью-Йоркдан учиш 25 сентябрь соат 15:00 (Тошкент вақти билан 26 сентябрь соат 00:00)га режалаштирилган, дейилади МАК хабарида. Учиб кетиш вақти ўзгарадиган бўлса, бу ҳақда авиакомпания томонидан хабар қилинади.
Миллий авиакомпания юз берган ҳолат юзасидан йўловчилардан узр сўради.