Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги “Маданият” чегара пости ишга туширилди. Мазкур чегара пости Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида жойлашган.
ЎзА хабар беришича, "Маданият" чегара постининг очилиш маросимида Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилоятидан ташриф буюрган меҳмонлар, кенг жамоатчилик, қирғиз миллатига мансуб юртдошларимиз, Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов, Жалолобод вилояти губернатори Қ.Сатибалдиев иштирок этган.
Тадбирда санъаткорлар ижросида тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янграган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги "Косонсой", "Риштон", “Дўстлик” чегара-божхона постлари фаолияти қайта тикланди.