Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Владимир автоҳалокати қурбонлари ва жабрланувчиларини олиб қайтиш учун Ўзбекистондан махсус борт учади
6.10.2017 14:07,  
3

Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг Владимир вилоятида 6 октябрь куни юз берган автобус ва поезд тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлган ва омон қолган Ўзбекистон фуқаролари учун махсус борт юборади. Бу ҳақда «Sof.uz»нинг ҳукуматдаги манбалари маълум қилди.

Манбалар берган маълумотга кўра, махсус борт 6 октябрь куни тушдан сўнг Россияга учиб кетиши кутилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ва бошқа масъуллари вазият юзасидан батафсил ахборот яқин вақт ичида тақдим этилишини маълум қилди.

Аввалроқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Владимирдаги автоҳалокат оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатиш учун тезкор гуруҳ тузилгани ва у Россияга учиб кетишга тайёрлиги маълум қилинган эди.

Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўл кесишмаларидан бирида 6 октябрь куни автобус ва поезд тўқнашуви юз берди. Тўқнашув оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 19 киши ҳалок бўлган, уларнинг 18 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда (аввалроқ 15 ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум қилинган эди). Шунингдек, яна икки бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, автобусда жами 57 киши бўлган. Уларнинг икки нафари қозоғистонлик ҳайдовчи, қолган 55 нафари эса ўзбекистонлик йўловчилар бўлган. Автобус темирйўл кесишмаси устида ўчиб қолгани айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан