Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эронлик юқори мартабали мулозим Теҳронда ядровий қурол бўлмаслигини тасдиқлади
21.10.2017 19:44,  
1

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Аракчининг маълум қилишича, Эрон ядро қуролини ишлаб чиқиш ва унга эгалик қилишдан муддатсиз воз кечиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаради. У бу ҳақда Москвадаги тарқатмаслик бўйича анжуманда маълум қилди.

«Эрон ҳар қандай шароитда ҳам ҳеч қачон ядровий қуролни ишлаб чиқармайди, сотиб олмайди ва сотиб олишга ҳаракат ҳам қилмайди. Бу Эроннинг Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси доирасида қабул қилган мажбурияти», — дея унинг сўзларидан парча келтиради «РИА Новости».

Дипломатнинг сўзларига кўра, ҳужжатда белгиланган чекловлар муддати тугагандан сўнг, Эрон ядровий бомба ишлаб чиқаришга киришмайди, балки ядровий қуролларни тарқатмаслик битимининг нормал аъзосига айланади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Донлад Трампнинг Эрон масаласи бўйича эълон қилган янги стратегияси ядровий битим аъзоларини иккига бўлинишга мажбур қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан