Ўзбекистон Эрондан нефть хом ашёси сотиб олишга тайёр

22.10.2017 | Иқтисод | 2677

Ўзбекистон Эрондан нефть хом ашёси сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловбилан музокаралардан  сўнг Эрон нефть вазири Бежан Зангона маълум қилди.

«Нефть хом ашёсини қазиб олиш ҳажми чеклангани сабабли Ўзбекистон уни импорт қилишга эҳтиёж сезмоқда. Шу сабабли нефть соҳасидаги юқори мартабали делегация биз билан музокаралар ўтказмоқда», — таъкидлади Зангона.

Вазирга кўра, Ўзбекистонга нефть экспорти чуқур ўйлаб кўрилиши лозим. Чунки мамлакатнинг денгизга чиқиш йўли бўлмагани сабабли экспорт қуруқлик ёки темир йўл орқали амалга оширилади.

Вазир Теҳрон Тошкентга нефть етказиб бериш тарафдори эканлиги, бу икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга туртки беришини билдирди.