Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда энди фуқароликни олишда қасамёд келтирилади
24.10.2017 13:46,  
2526

Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролигига қабул қилиш бўйича янги қарор имзолади. Унга кўра Россиянинг янги фуқаролари паспорт олишдан олдин қасамёд қилишлари керак бўлади.

Президент қарорида, "Россия фуқаролиги олишни истаганлар қасамёд қилган кунидан бошлаб  фуқароликка қабул қилинади. 18 ёшга тўлмаган шахслар бундан мустасно, улар ота-оналари билан бирга, қасамёддан кейин фуқароликка қабул қилинади”, — дейилган.

“Мен, (ФИШ), ўз ихтиёрим билан  онгли равишда Россия фуқаролигини қабул қилар эканман, Россия Федерацияси Конституцияси ва қонунларига амал қилишга, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини сақлашга, жамият ва давлат манфаатлари йўлида Россия фуқароси мажбуриятларини бажаришга, Россияга содиқ бўлишга, унинг маданияти, тарихи ва урф-одатларини ҳурмат қилишга қасамёд қиламан”, — дейилган Россия президенти қарорида.   

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан