Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қизининг розилик олмай турмуш қурганини эшитган ота жонли эфирда ўз жонига қасд қилди
26.10.2017 16:12,  
10

Туркиялик Айҳан Узуннинг Фейсбукдаги жонли видеомулоқот вақтида ўз жонига қасд қилиши ижтимоий тармоқларни ларзага солди, дея хабар бермоқда Haber Turk​ телеканали.

54 ёшли Айҳан Узун Кайсери шаҳрида истиқомат қилган. Ўз жонига қасд қилишига қизи унинг розилигисиз турмушга чиқаётгани сабаб бўлгани ҳақида Фейбукдаги жонли видеомулотда хабар берган. У қизининг турмуш қураётгани ҳақида телефон орқали хабардор бўлган. Қиз турмушга чиқиш учун отасидан розилик сўрамагани Айҳан Узунга қаттиқ таъсир қилган.

“Ҳеч ким мендан сўраб кўрмади… Унинг бўлжак қайнотаси ўрнимни эгаллади. У ҳеч қандай ҳуқуққа эга бўлмай туриб, қизимнинг тўйини белгилади… Ҳеч кимнинг бошига менинг куним тушишини истамайман. Бундай ҳаётга қўлимдаги қурол билан нуқта қўяман”, – дея тушунтириш берган.

Видеомулоқот давомида Фейсбук фойдаланувчилари Айҳан Узунни ўзини ўлдирмасликка чақирувчи изоҳлар қолдиришган. У эса “Мен кетяпман, кетяпман. Ўзингизни эҳтиёт қилинг”, дея тўппончадан бошига ўқ узган. Унинг қандай ўлим топганини минглаб интернет фойдаланувчилари томоша қилишган.

Бу ижтимоий тармоқларда ўзининг ўлим саҳнаси ёхуд жиноят содир этилаётган кадрларни тўғридан-тўғри оммага кўрсатиш билан боғлиқ дастлабки ҳодиса эмас. Фейсбукдаги жонли эфирда ўз жонига қасд қилиш сўнгги вақтларда кўпайиб бормоқда. Фейсбук раҳбарияти бўлиб ўтган ҳодиса бўйича изоҳ берар экан, фожиадан «чуқур қайғуда»лигини маълум қилган.

“Биз Фесйбукда ўзига шикаст етказиш ёки жонига қасд қилиш тарғиб қилинишига йўл қўймаймиз”, дейилади компания баёнотида. Май ойида компания Фейсбукдаги виеохабарларни назорат қилиш учун қўшимча 3 минг янги ходим ишга қабул қилиниши ҳақида маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан