Нурсултон Назарбоев қозоқ тилини лотин ёзувига ўтказиш ҳақида фармон имзолади

27.10.2017 | Жаҳон | 2377

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ тили алифбосини лотин ёзувига босқичма-босқич ўтказиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

У экспертлар томонидан ишлаб чиқилган алифбони тасдиқлади ва қозоқ ёзувини лотинчага тўлиқ ўтказиш муддатини белгилади (2025 йил дея). Фармонга янги алифбонинг кўриниши илова қилинди.

Алифбода 32 та ҳарф бор. Саккизта товуш учун апострофдан фойдаланиш таклиф қилинган. W ҳарфи ва иккиталик ҳарф бирикмаларидан жамоатчилик фикри таъсирида воз кечилган.

1920 йилларга қадар қозоқ тилида арабча ёзув ишлатилган, кейинчалик лотин ёзувига ўтилган. Ушбу алифбодан 1940 йилгача фойдаланилди, сўнг 42 ҳарфдан иборат бўлган қозоқ кирилл алифбоси қабул қилинди.