Испания ҳукумати Каталонияда тўғридан-тўғри бошқарувни жорий этди

27.10.2017 | Жаҳон | 2418

Испания сенати конституциянинг 155 моддаси қўлланишини тасдиқлади. Бу эса Каталония Мадриддан бошқарилишини англатади. Бу ҳақда 27 октябрда маълум қилинди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Ҳужжатни ёқлаб 214 сенатор овоз берди, 47 киши қарши чиқди, бир вакил овоз беришдан тийилди.

Вазирлар маҳкамаси тақдимига кўра сенаторлар конституциянинг 155-моддасини амалга киритди. Унда мухтор минтақа мамлакатдаги тартибга дахл қилган пайтда мухторият ҳуқуқи тўхтатилиши белгиланган.

Ўз навбатида, олдинроқ Каталония парламенти мустақиллик ҳақидаги резолюцияни қабул қилган эди.