Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида виза бериш хизмати учун тўловлар қандай шакилда амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди
1.11.2017 13:24,  
3

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Facebook’даги саҳифаси орқали виза бериш хизмати учун тўловлар ҳақида маълумот берди.

«Барча мурожаат этувчилар, шу жумладан болалар ҳам, ўзлари мурожаат этаётган виза тоифасига мувофиқ маъмурий тўловни тўлаши шарт. Бу тўлов АҚШ элчихонаси ҳудудида, консуллик бўлими ғазначисига тўланади. Тўловни фақат нақд АҚШ долларида тўлаш мумкин», — дейилади хабарда.

АҚШ элчихонасида тўловга қабул қилинадиган купюраларга муайян, қатъий талаблар ўрнатилган бўлиб, бу талаблар Ўзбекистон Миллий банки талабларига асосланган. АҚШ элчихонаси кир, зарар етказилган, йиртилган, устига чизилган, муҳрланган ва 1997 йилдан аввал муомалага чиқарилган купюраларни қабул қилмайди. Элчихона талабларига жавоб бермайдиган купюралар олиб келган мурожаат этувчилар қайтарилади ва интернет орқали бошқа кунга қабулга ёзилиб кириши сўралади.

Консуллик бўлими тўловлар учун ўзбек сўмини қабул қилмайди. Мурожаат этувчилар виза мурожаати бўйича рад жавоби берилганда мурожаатни кўриб чиқиш учун тўланган тўлов миқдори қайтариб берилмаслигини ёдда тутиши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан