Дастлабки компютер вируси — Morris worm 29 ёшда

03.11.2017 | Технологиялар | 2454

1988 йилнинг 2 ноябрида ARPANET тармоғига дастур орқали ҳужум уюштирилган эди, кейинчалик дастурни яратган Корнел университетининг талабаси Роберт Моррис-кичкина номига "Morris worm" деб атала бошланган. 

ARPANET — ўша даврнинг интернети деб аташ мумкин бўлган компютерлар тармоғи. Ундан 1969-1990 йиллари АҚШда фойдаланиб келинган.  

Morris worm ҳисоблаш техникаси тарихидаги илк тармоқ орқали тарқаб зарар етказувчи дастур ҳисобланади. Роберт Морриснинг гапларига кўра, вирус тадқиқотлар учун ёзилган экан. Morris worm билан зарарланган ARPANET тармоғига уланган ЭҲМ 5 суткагача ишга яроқсиз ҳолга келиб тўхтаб қолган. Ундан келган зарар $98 миллионга тенг бўлган.

Morris worm ҳужумидан таъсирланган Америка компютер қурилмалари Ассоциация 30 ноябрни Халқаро маълумотларни xимоялаш куни  (Computer Security Day)деб эълон қилган эди.