Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: ядровий синовлардан кейин Шимолий Кореяда мутант-болалар туғилмоқда
9.11.2017 09:58,  
24

Пангири ядровий полигонда ўтказилган синовлардан сўнг Шимолий Кореядаги турли қусурларга эга болалар дунёга кела бошладилар. КХДР дан қочиб ўтган фуқаролар бу ҳақда Жанубий Кореянинг Chosun Ilbo нашрига гапириб беришди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Пангири полигони ер остида ўтказилган олтита ядровий синовлардан сўнг чўлга айланган. Ўша ҳудуддан бўлган қочқинлар экинзорларнинг саксон фоизи қовжираб қолгани, булоқлар қуригани, дарёлардан балиқлар йўқолиб қолгани, маҳаллий аҳолининг болалари эса мутациялар билан туғила бошлагани ҳақида сўзлаб беришди.

"Кильжу (Пангири полигони жойлашган уезд, таҳр)да яшайдиган қариндошимдан касалхоналарда мутант-болалар туғилаётгани ҳақида эшитиб қолдим", — деб айтган Шимолий Кореядан келган қочқинлардан бири.

Яна бир қочқин эса радиация ер ости сувларига ҳам таъсир кўрсатгани ҳақида хабар берган.

Сеул ядро техникаси миллий университети профессори Сух Кюн-рюльнинг изоҳ беришича, ер қатламида синовлар туфайли ҳосил бўлган ёриқлар натижасида сувларнинг ифлосланиши сингари ҳолатлар юзага келган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, одамларни синовлар ҳақида умуман огоҳлантиришмайди.

"2006 йилнинг октябрида амалга оширилган биринчи ва 2009 йилнинг май ойидаги иккинчи  ядровий синовлар вақтида ҳам фақатгина ҳарбий хизматчилар оилалари эвакуация қилинган эди. Улар ерости шахталарида яширинишди. Одатда одамлар синовлар ҳақида ҳеч нарса билмасдилар", — деб ҳикоя қилади 2010 йилда КХДРдан қочган эркаклардан бири.

Пангири аҳолиси ядро полигонини қўриқлайдиган аскарлар ва объект билан боғлиқ плантацияга ишлов берадиган бир нечта фермерлардан иборат.

"Иккита ядро синови олдидан детонаторлар синови амалга оширилган эди. Маҳаллий аҳоли детонаторларни қазиш учун ишга чиқарилганди. Шахсан мен ўшанда дарёлардан оёқ-қўллари узилган мурдаларнинг оқиб ўтаётганини кўрганман", — деди ўз ҳикоясида қочқинлардан бири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан