Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия темир йўллари "Ўзбекистон темир йўллари"га 50 фоизлик чегирма жорий этди
10.11.2017 19:39,  
4

Россия темир йўллари 2019 йилгача Ўзбекистон ва Тожикистондан рефрижератор таркибларда келтириладиган мева-сабзавот импорт ташувлари учун 50 фоизлик чегирма жорий этди, деб хабар берди Россия темир йўлларнинг "Гудок" газетаси.

"Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Роҳи оҳани Точикистон" ДУКка қарашли рефрижератор таркибларда мева-сабзавот маҳсулотларини Россия Федерациясига темир йўл орқали тўғридан-тўғри импорт ташувлар учун мавжуд тарифларга нисбатан 0,5 пасаювчи коэффициент жорий этилсин", — дейилади бошқарув қарорида.

Қайд этилишича, мазкур коэффициент ушбу давлатларга тегишли рефрижератор таркиблардан фойдаланишда Россия темир йўллари тўловлардан озод этилган ҳолда амал қилади.

"Коэффициент ўрнатилган тартибда кучга киради ва 2018 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади", — дейилади хабарда.

Бошқарув йиғилиши баённомаси 3 ноябрда имзоланган ва жума куни эълон қилинган. Россия темир йўллари ички ҳужжат юритувига кўра, юк ташиш бўйича темир йўл транспорти хизмати учун тарифларни пасайтириш ҳақидаги Россия темир йўллари бошқаруви қарори у компания расмий сайтида эълон қилинганидан 10 кун ўтгач кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан