Тошкентда уч опа-сингил заҳарланиб вафот этди

12.11.2017 | Жамият | 5258

Тошкентнинг Олмазор тумани, Бешқўрғон мавзеида (Тансиқбоев-3) истиқомат қилувчи уч нафар вояга етмаган опа-сингиллар бирин кетин вафот этди.

Гувоҳлар айтишига қараганда, фожеадан олдин улар қийма шашлик ейишган кейин кучли қорин оғриғи бошланган. Қариндошлари уларга оғриқни енгиллаштирувчи дори беришса-да, у ердам бермаган.

Опа-сингиллардан бири касалхонага кетишда, тез ёрдам машинаси ичида жон берган, икки нафари ҳам кейинроқ  касалхонада  вафот этган.

Айни дамда ушбу воқеа юзасидан Олмазор туман Прокуратураси томонидан жиноий иш очилган, тергов-тафтиш  бўлими ходимлари уч ёш боланинг ўлими сабабларини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.