Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шеробод ҳокими қарздорлик учун ишдан олинди
15.11.2017 13:00,  
26

Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шеробод туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Абдулхаким Эшмуратов лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали хабар қилди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг 80 фоизига фақатгина тушунтириш берилган, мутасадди идораларда мурожаатлар билан ишлаш, масалани ҳал этишнинг аҳволи қониқарсиз.

Шунингдек, аҳолининг коммунал тўловлардан қарздорлиги юқори даражада сақланиб қолаётгани, ички йўлларни таъмирлаш, туманнинг экспорт салоҳияти паст аҳволда экани, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида олиб борилмаётгани туман иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.

Шу туфайли туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Абдулхаким Эшмуратов лавозимидан озод этилди.

Фаоллар, депутатлар, сиёсий партиялар вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олиниб, унинг ўрнига шу кунга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ўрол Абрайқулович Бобоқулов тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан